Россияда 500 та баллистик ракета захираси бор — The Economist

26.05.2025 20:15 | 2 дақиқада ўқилади.

Британиянинг The Economist нашри маълумотларига кўра, Россияда ҳозирда 500 тага яқин баллистик ракета захираси мавжуд. Украина эса уларга қарши етарли мудофаа воситаларисиз қолмоқда.

Ballistik raketa

Манбаларга таяниб берилган маълумотларга кўра, битта баллистик ракетани йўқ қилиш учун одатда икки PAC-3 турдаги Patriot ракетаси талаб этилади. Аммо бундай ракеталардан йилига атиги 650 таси ишлаб чиқарилади, бу эса Украина эҳтиёжини қоплашга етарли эмас.

Нашр таъкидлашича, Киев АҚШдан Patriot тизимларини ҳар қандай нархда харид қилишга тайёр. Бироқ Вашингтоннинг Украинага нисбатан қўллаб-қувватлови сўнмоқда. Айниқса, Доналд Трампнинг номаълум позицияси ушбу ёрдамни хавф остида қолдирмоқда.

Германияда PAC-3 ракеталарини ишлаб чиқариш 2026 йил охиригача бошланмаслиги ҳам Украина мудофаасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Украинада эса ушбу турдаги ракеталарни маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятлари ҳали етарли даражага етмаган.

Россиянинг ракеталар захираси ҳақидаги ушбу маълумот Россия-Украина урушидаги мувозанатга таъсир кўрсатиши мумкин. Украина мудофаасини мустаҳкамлаш учун янги стратегик ечимлар талаб этилади.