Тошкентда Хитой компаниялари билан 20 дан ортиқ келишув имзоланди

26.05.2025 17:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Тошкентда 25 май куни Хитойнинг етакчи компаниялари билан савдо ва инвестиция соҳаларида ҳамкорликка оид 20 дан ортиқ келишув имзоланди. Ҳужжатлар Фуцзян провинцияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида тузилди.

20 dan ortiq

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, келишувлар қурилиш материаллари, тўқимачилик, автомобилсозлик ва тоғ-кон саноатида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади. Тадбирда Xiamen ITG Group,Fujian Xinwancheng Investment, Sitong Stone Company ва Fuzhou Fuqiang Precision каби йирик компаниялар иштирок этди.

Шу билан бирга, Хорижий инвестицияларни қўллаб-қувватлаш агентлиги ва Хитой халқаро инвестиция ва савдо ярмаркаси (CIFIT) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистонда сармоявий муҳитни яхшилаш ва инвесторларни жалб этишга хизмат қилади.

Фуцзян Хитойнинг энг ривожланган ҳудудларидан бири бўлиб, 2024 йилда ялпи ички маҳсулоти 800 миллиард доллардан ошди. Шу минтақадаги *Fuzhou Fuqiang Precision* компанияси электромобиль учун қисмлар ишлаб чиқаришда мутахассислашган.

Келишувлар Ўзбекистон-Хитой муносабатларини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.