Украина урушининг якунланиши бўйича «Гуржистон» сценарийси энг эҳтимолли деб баҳоланди

26.05.2025 08:30 | 3 дақиқада ўқилади.

Россия ва Украина ўртасидаги можаро якунланиш арафасида турибди. JPMorganChase таҳлилчилари 2025 йил иккинчи чорагида оташкесимга эришиш мумкин, деб ҳисоблашмоқда. Улар тўртта эҳтимолий сценарийни кўриб чиқиб, Украина учун энг реал йўналиш сифатида «Гуржистон» тажрибасини танлашган. JPMorganChase инвестиция банки ўз мижозларига геосиёсий хавфларни баҳолашда ёрдам бериш мақсадида Геосиёсат марказини ташкил этди. Ушбу марказнинг илк ҳисоботи Россия ва […]

Ukraine

Россия ва Украина ўртасидаги можаро якунланиш арафасида турибди. JPMorganChase таҳлилчилари 2025 йил иккинчи чорагида оташкесимга эришиш мумкин, деб ҳисоблашмоқда. Улар тўртта эҳтимолий сценарийни кўриб чиқиб, Украина учун энг реал йўналиш сифатида «Гуржистон» тажрибасини танлашган.

JPMorganChase инвестиция банки ўз мижозларига геосиёсий хавфларни баҳолашда ёрдам бериш мақсадида Геосиёсат марказини ташкил этди. Ушбу марказнинг илк ҳисоботи Россия ва Украина ўртасидаги урушнинг келажагига бағишланган. Ҳисоботда уруш «эндшпил босқичига» киргани таъкидланиб, оташкесим 2025 йилнинг иккинчи чорагида амалга ошиши мумкинлиги айтилган.

Мутахассислар томонидан тўртта сценарий таҳлил қилинган бўлиб, уларда урушдан кейин Украина қандай геосиёсий йўл тутиши мумкинлиги кўрсатилган. Уларнинг ҳар бири тарихий аналогиялар асосида асосланган ва АҚШ ҳамда Европа томонидан тақдим этилиши мумкин бўлган хавфсизлик кафолатлари билан боғланган.

Сценарийлар орасида «Жанубий Корея» ва «Беларус» йўналишлари энг кам эҳтимолга эга деб баҳоланган — ҳар бири 15 фоиз. Биринчиси Украинага Европа ҳарбийлари жойлаштирилиши ва АҚШдан мунтазам ёрдам олинишини назарда тутади. Иккинчиси эса Ғарб томонидан хавфсизлик кафолатлари берилмаслигини ва Россиянинг таъсири кучайишини билдирувчи сценарий сифатида берилган.

«Исроил» сценарийсида (20 фоиз) Украина ҳарбийлашган ҳолда қолади, Ғарб билан хавфсизлик ҳамкорлиги бўлади, аммо у ерда Ғарб ҳарбийлари бўлмайди. Ушбу сценарийда Украина доимий таҳдидлар остида яшаши эҳтимоли мавжуд.

Энг эҳтимолий деб баҳоланган сценарий эса — «Гуржистон» (50 фоиз). Унга кўра, Украина урушдан кейин етарлича хавфсизлик кафолатларини олмайди. Шу сабабли сиёсий жиҳатдан беқарор ҳолатда қолади ва вақт ўтиши билан Россия таъсирига тушиб қолади.