2025 йил 1 апрел ҳолатига давлат қарзининг 35,5 миллиард доллари ташқи, 6,9 миллиард доллари эса ички қарздан иборат. Давлат қарзининг ЯИМга нисбатан улуши 31,7 фоиздан 33,5 фоизгача ўсган.
2024 йил якунида давлат ташқи қарзининг 45 фоизи (15,3 млрд доллар) давлат бюджети тақчиллигини қоплашга йўналтирилган. Қолган қисмлари эса қуйидаги соҳаларга сарфланган:
– Ёқилғи-энергетика — 17 фоиз (5,74 млрд доллар)
– Транспорт ва инфратузилма — 8 фоиз (2,8 млрд доллар)
– Қишлоқ ва сув хўжалиги — 9 фоиз (2,9 млрд доллар)
2025 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бўйича асосий кредиторлари:
– Жаҳон банки — 7,6 млрд доллар
– Осиё тараққиёт банки — 7,4 млрд доллар
– Халқаро инвесторлар (евробондлар) — 4,1 млрд доллар
– Хитой молия ташкилотлари — 3,8 млрд доллар
– Япония — 2,9 млрд доллар
– Ислом тараққиёт банки, Корея, Франция, Германия, ЕТТБ ва бошқалар
Жорий йилда Ўзбекистон 5,5 миллиард долларгача ташқи қарз жалб қилишни режалаштирмоқда. Шундан 3 млрд доллари бюджет тақчиллигини молиялаштиришга, қолгани эса инвестиция лойиҳаларига йўналтирилади.