Бу ҳақда Reuters нашрига Афғонистон савдо вазири вазифасини бажарувчи Ҳожи Нуриддин Азизий маълум қилган.
Азизийнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Россия ва Афғонистон ўртасидаги йиллик савдо ҳажми тахминан 300 млн долларни ташкил этади. Афғонистон савдо вазирининг таъкидлашича, бу кўрсаткич Россиядан нефт маҳсулотлари ва пластмасса импорти ортиши билан сезиларли даражада ошиши мумкин.
Россия Афғонистондан қуруқ мевалар, доривор ўтлар, хром рудаси ва турли минераллар, шунингдек, қозон импорт қилмоқда. Афғонистон эса Россиядан нефть, газ ва буғдой каби маҳсулотларни харид қилмоқда.
Россия ва Афғонистон халқаро банк тизимидан қисман узилган бўлиб, бу миллий валюталарда ҳисоб-китоб қилишни рағбатлантирмоқда. Афғонистонда доллар оқими кескин камайган, бу эса мамлакатни иқтисодий изоляцияга олиб келган.
Афғонистон ҳукумати Хитой билан ҳам шунга ўхшаш музокаралар олиб бормоқда. Хитой билан йиллик савдо ҳажми тахминан 1 млдр долларни ташкил этади. Бу ташаббуслар Афғонистоннинг халқаро иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган.