Ходжеснинг таъкидлашича, Қрим Украина учун стратегик аҳамиятга эга бўлиб, унинг қайтарилиши Россияда ички ўзгаришларга олиб келиши мумкин. У Путиннинг Қримдан воз кечишга тайёр эмаслигини, аммо Украина ҳарбий йўл билан бу ҳудудни қайтариши мумкинлигини таъкидлади.
Генералнинг фикрича, Қримни изоляция қилиш учун Россия билан боғловчи йўлларни, жумладан, Керч кўприги каби стратегик объектларни йўқ қилиш зарур. Бу орқали Қримни Россиядан ажратиш ва уни фойдаланишга яроқсиз ҳолга келтириш мумкин.
Ходжес Украина Қуролли Кучлари Бош штабига ишонч билдириб, уларнинг ҳаракатларини оқилона деб баҳолади. Унинг таъкидлашича, Қримни қайтариш учун юқори аниқликдаги зарбалар, махсус операциялар ва диверсиялардан фойдаланиш керак.
Генерал десант операциясини ҳозирги шароитда амалга оширишни реал деб ҳисобламайди, чунки бу дронлар ва узоқ масофали қуроллар билан тўла замонавий уруш шароитида амалга оширилиши қийин.