Нейтрал ҳудуд 1922 йилда икки мамлакат ўртасидаги келишув асосида ташкил этилган бўлиб, 5,7 минг квадрат километр майдонни қамраб олади.
Янги кони Вафра нефт конининг шимолида, Вара-Бурган ҳудудида жойлашган. Бу 2020 йилда қўшма ишлаб чиқариш қайта бошланганидан бери биринчи бор аниқланган кон ҳисобланади.
1970 йилда Кувайт ва Саудия Арабистони нейтрал ҳудудни ўз ҳудудларига тақсимлаб, нефт ресурсларидан биргаликда фойдаланишга келишиб олган. Бу ҳудуддаги Вафра ва Хафжи конлари ўртача 500 минг баррел нефт қазиб чиқариш қувватига эга.
2014–2015 йиллардаги келишмовчиликлар туфайли бу ҳудудда нефт қазиб чиқариш тўхтатилган эди. Бироқ, 2020 йил июлида қазиб чиқариш қайта тикланди.
Янги коннинг очилиши икки мамлакатнинг энергия соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаб, уларнинг халқаро нефть бозоридаги нуфузини оширади.