Муддатли тўловга уй олиш умидидаги 800 киши 209 млрд сўмга алдандими?

27.05.2025 17:40 | < 1 минуты

Тошкент шаҳрида «IN-FIN-STORY INVEST» ва «CREDIT HOUSE» МЧЖ мансабдорларига нисбатан йирик фирибгарлик иши бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда 800 нафар фуқаро жабрланувчи сифатида эътироф этилган.

Aaaaaa

ИИВ Тергов департаменти маълумотига кўра, ушбу компаниялар кўп қаватли уйларни шартнома орқали муддатли тўлов асосида сотишни ваъда қилиб, фуқаролардан жами 209 млрд 263 млн сўм миқдорида пул маблағларини қабул қилган, аммо мажбуриятларини бажармаган.

Жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (катта миқдордаги фирибгарлик) билан қўзғатилган. Ҳозиргача ишга алоқадор 5 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилинган. Тергов ишлари давом этмоқда.

Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов бошчилигида махсус тезкор штаб тузилган. Мазкур штаб ИИВнинг Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида ҳар куни соат 09:00 дан 21:00 гача фаолият юритмоқда. Жабрланувчилардан мурожаат қилиш сўралмоқда.