Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангга қарши янги қоидалар тасдиқланди

27.05.2025 15:30 | < 1 минуты

Адлия вазирлиги қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ҳолатларини олдини олиш тартибини белгилайдиган янги Қоидаларни давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжат 2025 йил 27 майда 3625-сон билан тасдиқланган.

Valyuta

Қоидалар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур агентлик қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли орган сифатида фаолият юритади.

Янги тартибга кўра, бозор иштирокчилари томонидан ёлғон маълумот тарқатиш, мулкдор ўзгаришига олиб келмайдиган сохта битимлар тузиш ва сунъий савдо муҳитини яратиш қатъиян тақиқланади. Шу жумладан, бошқа иштирокчиларни чалғитувчи хабарлар, манипулятив нарх ўзгаришлари ёки сохта фаоллик кўрсатишга қаратилган ҳаракатлар ҳам назарда тутилган.

Шунингдек, савдо ташкилотчилари ва бошқа иштирокчилар ҳийла-найранг белгилари кузатилганда, бу ҳақда ваколатли органга 3 кун ичида хабар бериши шартлиги белгиланди.

Ушбу ҳуқуқий механизм орқали бозорда шаффофлик таъминланиши, манфаатдор томонлар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсад қилинган.