Ушбу кенг кўламли ташаббус давлат аппаратлари самарадорлигини ошириш, рақамли ечимларни кенг жорий этишга хизмат қилади. Дастур доирасида ўқув машғулотлари қисқа видеодарслар форматида ташкил этилади.
2025 йил охиригача 30 минг давлат хизматчисини ўқитиш режалаштирилган. Кейги 5 йил ичида эса сунъий интеллект асосларига 1 миллион нафар қозоғистонликни ўқитиш кўзда тутилган.
Қозоғистон Республикаси Давлат хизматлари агентлиги раҳбари Дархан Жазиқбайнинг таъкидлашича, замонавий технологиялар, хусусан, сунъий интеллект ва Big Data базаларини давлат бошқарувида самарали қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, агентлик давлат хизматчиларининг рақамли кўникмаларини ошириш бўйича комплекс чоралар кўрмоқда.
AI Qyzmet дастури орқали давлат хизматчилари замонавий технологияларни иш жараёнида тўғри ва самарали қўллаш имконига эга бўлади.