Украина газни Греция орқали импорт қилишга тайёр

27.05.2025 18:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Украина Грециядан газ сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу амалиёт фақатгина Болгария, Руминия ва Молдова орқали транзит харажатлари 25 фоиз камайтирилса, амалга ошиши мумкин.

Gretsiya

Украина расмийлари Греция, Болгария, Руминия ва Молдова орқали газ импорт қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу газ етказиб бериш Вертикал газ коридори деб номланган Трансбалкан қувур тизими орқали амалга оширилади.

Украина энергетика соҳасининг собиқ вазири Олга Буславецнинг таъкидлашича, мазкур йўналишдан фойдаланиш учун Болгария, Руминия ва Молдова орқали газ транзити нархи 25 фоизга камайиши лозим. Агар ушбу шарт бажарилса, Киев учун Грециядан яна бир қўшимча манба орқали метан олиш имконияти яратилади.

Айни пайтда эса Вертикал газ коридори Украина учун «энг қиммат йўналиш» ҳисобланади. Буславец ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилишича, Украина ҳозирда газни асосан Полша, Венгрия ва Словакия орқали харид қилмоқда.

Словакиядан транзит тикланиши натижасида бу йўналишлар орқали етказиб берилаётган газ миқдори кунига 19 млн куб метрга етган. Бу Украина учун газ манбаларини диверсификация қилиш имконини бермоқда.

Европа мамлакатларининг энергетика регуляторлари ҳозир ROUT1 деб номланган транзит шартномаларини мувофиқлаштирмоқдалар. Агар келишувга эришилса, Украина учун янги, стратегик аҳамиятга эга бўлган импорт йўли очилади,