Хоразм ва Андижонда имтиёзли кредит ваъдаси билан пул олган шахслар қўлга олинди

27.05.2025 19:30 | < 1 минуты

Хоразм ва Андижон вилоятларида фуқароларни имтиёзли кредит олиб бериш баҳонасида алдаб пул олган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.

Kishan

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Ж. ўзини банкда ишловчи танишлари орқали 1,5 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришга ваъда бериб, О.Б.дан 150 млн сўм пул олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби ҳолат Андижон вилоятида ҳам қайд этилди. Фуқаро У.О. Андижон шаҳар банк хизматлари марказида ишловчи танишлари орқали 100 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиб беришини айтиб, Б.М.дан 1 000 АҚШ долларини олган пайтда қўлга тушган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.