Ўзбекистон Марказий банкига кўра, муайян даражада шикастланган банкноталар муомалада фойдаланилиши мумкин. Банкноталарнинг ҳақиқийлигини аниқлаш имкони сақланган бўлса, улар қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.
Жумладан, банкнота шакли ва тасвири таниладиган даражада сийқаланган ва ифлосланган бўлса, у ҳолда пул қабул қилиниши мумкин. Фақат бу ҳолат банкнотанинг асосий белгилари — масалан, рақами, эмблемаси, сув белгиси ва бошқаларнинг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлиши лозим.
Банкнота бўйича яна бир яроқли ҳолат — унинг кенглиги ёки узунлигининг тўртдан бир қисмидан ошмаган қисмда ёпиштирилган яртиқлар мавжуд бўлиши. Бу турдаги яртиқлар банкнотани тўлиқ таниб бўлишини таъминласа, пул муомалага яроқли деб топилади.
Шунингдек, 1 см²дан ошмаган миқдорда бурчаклари ёки қисмлари ёпиштирилган банкноталар, агар улар аниқ ушбу купюрага тегишли экани маълум бўлса, қабул қилинади. Агар бурчаклар йиртиб олинган бўлса, уларнинг ўзи купюра билан бирга бўлиши ва мос келишини исботлаш мумкин бўлиши керак.
Банкнотада майда доғлар, ёзувлар ёки штамп изи бўлиши уни йўқотилган пул деб ҳисобланишига сабаб бўлмайди. Лекин бу белгилар ҳам банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермаслиги, шунингдек, асосий белгилари 50 фоиздан ортиғини тўсиб қўймаслиги лозим.
Агар банкнотани тешиб қўйилган бўлса ҳам, агар тешиклар сони иккидан ортиқ эмас ва уларнинг диаметри 1 ммдан катта бўлмаса, ҳамда улар асосий маълумотларни тўсиб қўймаса, бундай пуллар ҳам қабул қилинади.