«Times of India» хабарига кўра, киберполицияга 200 нафар атрофида фуқаро 5-6 ой ичида умумий 20 миллион рупий (234 минг доллар) ўғирлангани юзасидан мурожаат қилган. Иловада Трампнинг сунъий интеллект ёрдамида яратилган сурат ва видеолари қўлланилгани, шу йўл билан одамлар ишончи қозонилгани айтилмоқда.
Фирибгарлар сармоядорларга қисқа муддатда 100 фоиз ва ундан ортиқ фойда ваъда қилган. Улар «Trump Hotel Rental» иловаси орқали юборилган контентни инвестиция лойиҳаси сифатида кўрсатган.
Киберполиция маълумотига кўра, гарчи кўпчилик расман шикоят қилмаган бўлса-да, бу сохта лойиҳага камида 800 киши жалб этилган. Улардан айримлари 1 миллион рупийгача (11 700 доллар) маблағ йўқотган.