Асосий муҳокама мавзуси Қирғизистондаги Норин дарёсида қуввати 1 860 MW бўлган стратегик аҳамиятга эга «Қамбар-Ота-1» гидроэлектростанциясини амалга ошириш бўйича кейинги босқичлардан иборат бўлди. Ушбу лойиҳа уч давлат ҳукуматлари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
24.kg нашри хабарига кўра, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари Жаҳон банкига мурожаат қилиб, лойиҳа бўйича техник ёрдам кўрсатишини сўрашган. Давра суҳбатида банкнинг юқори лавозимли мутасаддилари ҳам қатнашиб, лойиҳа юзасидан музокаралар олиб боришди.
Маълумот ўрнида, «Қамбар-Ота-1» ГЭС лойиҳасининг дастлабки баҳоси 2,9 млрд АҚШ долларига тенг бўлган. 2024 йилда Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги бу суммани 3,6 млрд долларгача оширганини маълум қилган.
Ушбу лойиҳа Марказий Осиёдаги энергетик хавфсизликни мустаҳкамлаш, барқарор электр таъминотини таъминлаш ва давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.