Маълумотларга кўра, Россияга 964 тонна лимон етказиб берилган бўлиб, бу жами экспорт ҳажмининг қарийб 70 фоизини ташкил этади. Бу ҳолат Россия истеъмол бозорида Ўзбекистон лимонига бўлган талаб юқори эканини кўрсатмоқда.
Шунингдек, Қозоғистонга 339 тонна, Қирғиз Республикасига эса 56 тонна лимон экспорт қилинди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан цитрус мевалар экспортини диверсификация қилиш ва ташқи бозорда рақобатбардошлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Мамлакатда лимон етиштириш ҳажми ортиши билан бирга, экспорт географияси ҳам кенгайиб бормоқда.