Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2024 йилнинг шу ойларида хизматлар ҳажми 232,8 трлн сўмни ташкил этган. Бу ўша пайтдаги 112,9 фоизлик ўсишни англатган.
Жорий йилда аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 7,7 миллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,4 фоизга ошган.
Шунингдек, хизматлар соҳасида кичик тадбиркорлик субъектлари фаоллиги сақланиб қолмоқда. Уларнинг ҳиссаси 158,3 трлн сўмни ташкил этган бўлиб, бу умумий бозор хизматлари ҳажмининг 54,5 фоизига тенг.
Ушбу кўрсаткичлар мамлакатда хизматлар соҳасининг барқарор ўсишини, аҳоли истеъмол қобилияти ва тадбиркорлик фаоллигининг ортиб бораётганини кўрсатади.