Мазкур янги ёндашувни Шоличилик институти стажёр-тадқиқотчиси Муҳаммадали Холдаров Япония тажрибаси асосида синовдан ўтказмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсадлари — сув ресурсларини тежаш, метан гази чиқарилишини камайтириш ва экологик тоза ҳосил олишдан иборат.
Янги технологияга кўра, шоли одатдагидек сувли ерларга эмас, балки махсус ишлов берилган қурғоқчил далаларга тўғридан-тўғри экилмоқда. Айни пайтда бу тажриба ишлари Сирдарё вилоятидаги “Янгийўл гуруч таъминот” шоличилик кластери ва институтнинг тажриба майдонида олиб борилмоқда. Лойиҳа доирасида доимий мониторинг ва кузатув ишлари йўлга қўйилган.
Агар тажриба муваффақиятли чиқса, мазкур усул бутун республика бўйлаб жорий этилади. Бу эса сув танқислиги шароитида ҳам шоли етиштириш имконини беради, ҳамда атроф-муҳитга зарар етказмасдан ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади.