Павлония дарахтларини оммавий экиш Марказий Осиёда чўлланиш хавфини кучайтиради

28.05.2025 12:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Сувни кўп талаб қиладиган павлония дарахтларини Марказий Осиёда оммавий экиш «яшил чўлланиш»га олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Бишкекда ўтаётган «Иқлим ўзгаришлари ОАВ нигоҳида» мавзусидаги тренингда таъкидланди.

Pavloniya

«Глобал ўрмон коалицияси» Кенгаши раиси Анна Кириленконинг таъкидлашича, дарахтларни ҳудуднинг экологик хусусиятларини инобатга олмасдан палапартиш экиш экотизимга салбий таъсир кўрсатади.

«Павлония оз сув талаб қилади деган иддао нотўғри. У йирик баргли дарахт бўлиб, кўп миқдорда сув истеъмол қилади. Бизнинг иқлим учун чинор каби майда баргли турлар кўпроқ мос келади», — деди Кириленко.

Тадбирда қайд этилишича, жорий йил апрель ойидаги ғайриоддий иссиқлик туфайли ўсимликларда ёз ойларида юз берадиган сарғайиш май ойидаёқ кузатилган. Бу эса иқлим ўзгариши жиддий кечаётганидан далолат беради.