Starship’нинг тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз якунланди

28.05.2025 14:15 | 2 дақиқада ўқилади.

SpaceX компаниясининг Starship ракета тизими тўққизинчи марта синовдан ўтказилди, аммо учишдан ярим соат ўтиб, назорат йўқолди ва ракета Ҳинд океани устидан ёниб кетди.

Star

Америкадаги SpaceX компанияси ишлаб чиққан Starship ракета тизимининг тўққизинчи синов парвози ҳам омадсизлик билан якунланди. Компания ижтимоий тармоқдаги баёнотида бу воқеани «тезкор, режаланмаган парчаланиш» деб атади ва синов натижаларини ўрганиш давом этаётганини маълум қилди.

Ракета 28 май куни Техас штатида жойлашган Starbase космодромидан Тошкент вақти билан соат 04:36 да учирилди. Аммо парвоз бошланганидан тахминан ярим соат ўтиб, Starship’нинг иккинчи босқичи устидан назорат бутунлай йўқолди.

Натижада ракета Ер атмосферасига назоратсиз тарзда кирди ва Индий океани устидан ёнди. SpaceX техник мутахассислари бу ҳалокатга ёнилғи тизимидаги эҳтимолий сочишлар сабаб бўлганини тахмин қилмоқда.

Шу пайтга қадар Starship ракета тизими саккиз марта синовдан ўтказилган бўлиб, улардан тўрттаси портлаш билан тугаган. Ушбу синов эса бешинчи маротаба муваффақиятсиз якунланган парвоз сифатида қайд этилди.

SpaceX томонидан билдирилишича, лойиҳа жуда катта салоҳиятга эга бўлиб, компания синовларни тўхтатмайди ва ҳар бир муваффақиятсиз синашдан муҳим тажрибалар олинаётганини таъкидламоқда.