Таълим хизматлари нархи 11,1 трлн сўмга етди

28.05.2025 18:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январ-апрел ойларида таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 11,1 трлн сўмни ташкил этди. Бу бозор хизматларининг умумий ҳажмидаги 3,8 фоиз улушга тенг.

Talim

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг дастлабки тўрт ойи давомида таълим соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 11,1 трлн сўмга етди. Бу мамлакатда кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг 3,8 фоизини ташкил қилди.

2024 йилнинг шу даврига нисбатан таълим хизматлари ҳажми 8,4 фоизга ошгани қайд этилди. Бу соҳага бўлган талаб ва сармоянинг ошиб бораётганини кўрсатади.

Таълим хизматлари таркибида эса олий таълим муассасалари томонидан кўрсатилган хизматлар катта улушни эгаллаб турибди. Жорий йилнинг январь-апрель ойларида ушбу хизматлар умумий таълим хизматлари ҳажмининг 46,8 фоизини ташкил этган.