«Temu»нинг Хитойлик эгаси савдо уруши фонида ярим баробар даромад йўқотди

28.05.2025 13:30 | 3 дақиқада ўқилади.

«Temu» онлайн-савдо платформасига эгалик қилувчи Хитойнинг «PDD Holdings» компанияси 2025 йилнинг биринчи чорагида фойдасининг 47 фоизга камайганини маълум қилди. Бу АҚШ билан савдо урушининг кучайиши ва ички бозордаги рақобат оқибатида юз берди.

Temu

АҚШда биржада сотиладиган компания акциялари сешанба куни 13 фоиздан ортиққа пасайди. Ушбу даврда «PDD Holdings» фойдаси 14,74 миллиард юанни (2,05 миллиард доллар) ташкил этди.

Май ойида Доналд Трамп маъмурияти 800 долларгача бўлган юкларга божхона имтиёзини (de minimis) бекор қилди.

Натижада «Temu» ва «Shein» каби компаниялар ҳар бир кичик юк учун 120 фоизгача божхона тўлови тўлашга мажбур бўлди.

«Temu» АҚШ мижозларига Хитойдан тўғридан-тўғри юборишни тўхтатди.

Европа Иттифоқи 2 евролик янги тўловни жорий этишни таклиф қилмоқда. Бу миллиардлаб кичик юкларга тегишли бўлади.

Британия молия вазири Рейчел Ривз божхона қоидаларини қайта кўриб чиқишни маълум қилди. Бу маҳаллий чакана савдогарлар шикоятларидан сўнг амалга оширилмоқда.

«PDD» раиси Чен Лей тарифлар ва ташқи сиёсий муҳитдаги кескин ўзгаришлар компания фаолиятига жиддий таъсир қилганини тан олди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ-Хитой савдо урушидан сотувчилар ҳам катта босим остида қолмоқда.

Вашингтон ва Пекин ўртасидаги муносабатлар бироз барқарорлашгач, кичик юкларга қўйилган божхона тўловлари 90 кунлик муддатга икки баробарга қисқартирилди. Бироқ, бу енгиллик ҳам вақтинча эканлиги маълум қилинди.