Тошкент Марказий Осиёдаги энг яхши шаҳарлар бешлигида қолмоқда

28.05.2025 08:45 | 2 дақиқада ўқилади.

Жаҳоннинг энг яхши шаҳарлари рейтингида Ню Йорк биринчи ўринни эгаллади. Ушбу баҳолашда Лондон ва Париж ҳам кучли учликдан жой олди. Рейтинг турли инфратузилмавий, иқтисодий ва маданий кўрсаткичларга асосланган ҳолда шакллантирилган.

Tashkent

Марказий Осиё давлатларининг шаҳарлари глобал рейтингда нисбатан паст ўринларни эгаллаган. Улар орасида Алмати 258-ўрин билан минтақада етакчи бўлди. Остонa 276-ўрин, Тошкент эса 471-ўринни эгаллаб, бешликка кирди. Шунингдек, Бишкек 498-ўрин, Чимкент 534-ўрин, Ашхобод 623-ўрин ва Душанбе 683-ўрин билан рўйхатдан ўрин олган.

Топ-10ликка кирган шаҳарлар асосан АҚШ, Буюк Британия, Франция, Япония ва Австралияга тегишли. Хусусан, АҚШдан бешта шаҳар: Ню Йорк, Сан-Хосе, Сиэтл, Бостон ва Сан-Франциско кучли ўнликка кирган. Бу шаҳарлар юқори даражадаги технологиялар, таълим, тиббиёт ва яшаш сифати билан ажралиб туради.

Марказий Осиё шаҳарларининг жаҳон рейтингидаги паст ўринлари ҳали етарлича ривожланиш зарурлигини кўрсатади. Шу билан бирга, Тошкент минтақадаги муҳим сиёсий ва иқтисодий марказ сифатида барқарор ўринни сақлаб қолмоқда.