Бу тарихий топилма, ўзининг яхши сақланганлиги билан ажралиб туради. Археолог Мурат Тюрктенинг таъкидлашича, бу энг қадимий ва тўлиқ сақланган нон ҳисобланади.
Топилган ноннинг таҳлили натижасида, у қадимги буғдой, ясмиқ унлари ва номаълум ўсимлик баргларидан тайёрлангани аниқланди. Бу масаллиқлардан, эҳтимол, ачитқи сифатида фойдаланилган.
Эскишехир шаҳар ҳокимияти ва Halk Ekmek нонвойхонаси ҳамкорлигида ушбу қадимий рецепт асосида нон тайёрлаш ишлари бошланди. Нон Kavilca номли қадимги буғдой ва ясмиқдан тайёрланмоқда. Ҳозирда бу нон қўлда тайёрланиб, тахминан 50 турк лирасига сотилмоқда. У маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Эскишехир шаҳар мэри Айше Юнлюче бу топилманинг тарихий аҳамиятидан ташқари унинг ҳозирги қишлоқ хўжалиги учун ҳам аҳамиятли эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, қадимги буғдой навлари кам сув талаб қилади, бу эса ҳозирги иқлим ўзгаришлари шароитида аҳамиятга эга.
Шаҳар мэри: «Бобокалонларимиз кам сув талаб қилувчи экинларни етиштирган. Биз улардан ўрганиб, ердан барқарор фойдаланишга ўтишимиз керак», — деди.