«The Sun» нашри ёзишича, ушбу лазер фаол интенсивлик интерферометриясига асосланган бўлиб, у нурлар юзага урилиб акс этишини ва уларнинг интенсивликдаги ўзгаришларини таҳлил қилади. Бу эса атмосфера таъсирини камайтиради ва масофавий ўлчовларни аниқлашни осонлаштиради.
Тизим 4х4 микролинзали тўр орқали ишлайди ва оптик диаметрни 17,2 мм дан 68,8 мм гача кенгайтиради. Бу эса кўриш майдонини сезиларли оширади. Шунингдек, 10 ГГц дан юқори частотада сигнал юборадиган лазер модули ва махсус алгоритмлар ёрдамида оптик шовқин 10 000 баробаргача камайтирилади.
Янги лазер технологияси қуйидаги соҳаларда қўлланилиши мумкин:
* археология: қадимий ёзувларни масофадан ўқиш
* йоввойи табиатни кузатиш: ҳайвонларни узоқдан мониторинг қилиш
* хавфсизлик: аниқ масофавий кузатув тизимларини жорий этиш
Бироқ, лазер тизими фақат тўғри кўриш чизиғида жойлашган объектларгина аниқлана олади. Шу сабабли, у яширин кузатув учун мос эмас. Технология юқори аниқликка эга бўлса-да, мураккаб тузилиши туфайли махсус мутахассислар ва техник қўллаб-қувватлашни талаб этади.