АҚШ савдо суди Трампнинг божхона тарифларини бекор қилди

29.05.2025 11:20 | 2 дақиқада ўқилади.

АҚШдаги Халқаро савдо суди президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган кенг кўламли божхона тарифларини ноқонуний деб топди.

Tramp

Суд ҳукумат томонидан «миллий фавқулодда ҳолат» деб кўрсатилган ҳолатлар учун мўлжалланган қонун президентга барча давлатларга қарши мустақил равишда тариф жорий этиш ҳуқуқини бермаслигини таъкидлади. Бу қарор Хитой, Мексика ва Канададан импорт қилинадиган товарларга қўйилган алоҳида тарифларни ҳам ўз ичига олади.

Трамп маъмурияти бу қарорга нисбатан бир неча дақиқалар ичида апелляция беришини маълум қилди. Маъмурият баёнотида шундай дейилди: «Миллий фавқулодда ҳолатга қандай муносабат билдириш кераклигини сайланмаган судялар эмас, сайланган раҳбарлар ҳал қилиши керак».

Қарорга қарамасдан, ҳозирча чегараларда тарифларга оид амалиётларда ўзгариш кутилмаяпти. Суд иши бешта кичик бизнес компанияси номидан олиб борилди.