АҚШ суди тарифларни бекор қилиши ортидан нефт нархи ўсмоқда

29.05.2025 21:00 | 3 дақиқада ўқилади.

29 май куни Brent ва WTI нефт фючерслари нархи ошмоқда. АҚШ савдо суди Трамп даврида жорий этилган импорт тарифларини бекор қилди, бу эса бозорларга нафас олиш имконини берди. OPEC+нинг яқиндаги мажлисида қазиб чиқариш ҳажми оширилиши мумкин.

Oil

Лондондаги савдолар давомида Brent нефти фючерслари 0,65 фоизга қимматлашиб, бир баррел учун 65,32 доллар даражасига етди. WTI нефти эса 0,61 фоизга ошиб, 62,22 долларни ташкил қилди. Бу ўсиш, АҚШ савдо судининг Доналд Трамп томонидан жорий этилган кенг қамровли импорт божларини бекор қилиши билан боғлиқ.

Суд қарорига кўра, президент мазкур божларни жорий этиш ваколатига эга бўлмаган. Бу дунё иқтисодиёти учун хатарларни камайтиради ва, натижада, нефтьга бўлган талабни оширади, деб ҳисоблайди экспертлар. «Инвесторлар иқтисодий ноаниқликдан қисқа фосила олдилар», — дейди City Index компаниясидан Мэтт Симпсон.

Шу билан бирга, бозорлар OPEC+ ташкилотининг яқиндаги йиғилишига диққат қаратган. Reuters манбаларига кўра, алянс кунлик қазиб чиқариш квотасини 411 минг баррелгача  оширишга келишиши мумкин. ING таҳлилчилари бу тенденция учинчи чорак охиригача давом этишини кутмоқда.

Яна бир хавф — Chevron компаниясининг Венесуэладаги фаолиятини тўхтатиши бўлди. Вашингтон томонидан берилган лицензиянинг қайтарилиши компанияни нефт қазиб олиш ва бошқа операцияларни тўхтатишга мажбур қилди.

АҚШдаги нефт ва бензин захиралари камайгани, аммо дистиллятлар захираси кўпайгани ҳақида Америка нефт институти хабар берди. Трейдерлар ҳозирда соат 21:00 да чиқарилиши кутилаётган Энергетика ахборот бошқармаси маълумотларини кутмоқда.