Энди товар кечикса, сотувчи ҳар куни учун пеня тўлайди

29.05.2025 14:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати томонидан янги қонун қабул қилиниб, сотувчилар энди тўлов шартномасига мувофиқ товарни ўз вақтида етказиб бермаслик оқибатида ҳар бир кечиккан муддат учун пеня тўлаш мажбуриятини олади.

Sotubchi kechiksa

Қонунга кўра, товар етказиб беришдаги ҳар бир кечиккан дақиқа, соат ёки кун учун истеъмолчига шартнома бўйича бажарилмаган мажбурият қийматининг 0,5 фоизи миқдорида жарима тўланади. Бироқ пеня суммаси товар умумий нархидан ошиб кетмаслиги шарт қилиб белгиланган.

Мазкур норма харидор ва сотувчи ўртасидаги муносабатларда аниқлик ва шаффофликни таъминлаш, айниқса, онлайн савдо майдонларида истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида маъқулланган ушбу ҳуқуқий ўзгариш сотувчилар масъулиятини ошириши ва турли муаммоларни олдини олиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Uzum Market платформасида сотувчилар товарларни ўзлари етказиб бериши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Янги қонун эса, шундай ҳолатларда ҳам харидор манфаатларини ҳуқуқий асосда ҳимоялашни таъминлайди.