Жанубий Кореяда муддатидан олдин овоз бериш бошланди

29.05.2025 14:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Жанубий Кореяда янги президентни танлаш жараёни бошланди. Асосий сайлов 3 июнга белгиланган бўлиб, бу кун расман дам олиш куни деб эълон қилинган.

Saylov

29-30 май кунлари муддатидан олдин овоз бериш жараёни ташкил этилди. Бу фуқароларга ўзларига бириктирилган участкада овоз бериш имконини беради. Мамлакатдаги сиёсий беқарорлик туфайли янги президент сайлаш зарурати юзага келган. Аввалги давлат раҳбари Юн Сок Ёл 2024 йил декабрда жорий этилган ҳарбий ҳолатдан сўнг импичментга учраган эди.

Марказий сайлов комиссияси сўнгги овоз беришга тайёргарликни тўлиқ якунлади. «Gallup Korea» институти томонидан ўтказилган сўровга кўра, сайловчиларнинг 86,8 фоизи албатта овоз бериш ниятида эканини билдирган. Бу рақам мамлакатда сиёсий фаоллик юқори даражада эканини кўрсатмоқда.

27 май куни, телебаҳсдан сўнг, KBS учун тайёрланган сўров натижалари эълон қилинди. Унга кўра, Бирлашган демократик партия номзоди Ли Чже Мён 45 фоиз кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Унинг асосий рақиби — Фуқаролик ҳокимияти партиясидан Ким Мун Су эса 36 фоиз билан иккинчи ўринда турибди.

Жорий сайлов Жанубий Кореяда сиёсий барқарорликни тиклашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши кутилмоқда.