Қарорга мувофиқ, келгуси уч йил ичида мебел ва ёғоч маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 30 фоизга оширилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, маҳсулот экспорт ҳажмини 100 миллион долларга етказиш кўзда тутилган. Мазкур саноатда 50 минг нафар аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш ҳам асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган.
2029 йил 1 январгача мебел ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё ва эҳтиёт қисмлар, фурнитура ҳамда аксессуарлар импорти учун божхона божи 1 фоиз ставкада белгиланади. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун қулай шарт-шароит яратади.
2025 йил 1 июлдан бошлаб, ўз хонадонида фаолият юритадиган якка тартибдаги тадбиркорларга мебел маҳсулотлари тайёрлаш билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади. Бу аҳолининг янги иш ўринлари яратиш имкониятларини кенгайтиради.
Шунингдек, 2025 йил 1 августдан маҳаллий мебел технологларига хориждаги нуфузли ташкилотлардан касбий сертификатлар олиш харажатларининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади.