Ўзбек сўми 2025 йилда долларга нисбатан мустаҳкамланмоқдами?

29.05.2025 19:00 | 3 дақиқада ўқилади.

2025 йилда АҚШ доллари қадри пасайиши фонида сўмнинг мустаҳкамланиши кузатилмоқда. Долларнинг расмий курси 12 770 сўмга тушди — бу 2024 йил октябридан бери энг паст даражадир.

Dollar

Бугунги кунда АҚШ доллари ўзбек сўмига нисбатан уч кун кетма-кет пасайиб, умумий 170 сўмлик ёки 1,3 фоизлик тушишни намоён этди. Шу билан расмий курс 12 770 сўмни ташкил этди ва бу 2024 йил октябридан буён қайд этилган энг паст кўрсаткичдир.

Мазкур мустаҳкамланишнинг асосий сабабларидан бири — халқаро молия бозорларида долларнинг умумий қадрсизланиши бўлиб турибди. АҚШ доллар индекси кейинги бир неча йил ичида илк марта шунчалик паст даражага тушган. Бу эса дунё валюталари, жумладан, ўзбек сўмига ҳам кучли таъсир кўрсатмоқда.

Шунингдек, пул ўтказмалари ҳажми ҳам сўм мустаҳкамланишига ҳисса қўшмоқда. 2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга келиб тушган маблағлар 3,3 млрд долларни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоизга ошган.

Рублнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши ҳам пул ўтказмаларининг кўпайишига ва долларнинг маҳаллий бозорда қадрсизланишига олиб келмоқда.

Бундан ташқари, 2024 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 53 фоизга ошиб, 11,9 млрд долларга етди. Бу ҳам миллий валютанинг барқарорлигида муҳим омил ҳисобланади.

Сўнгги ойларда олтин нархининг ўсиши, мамлакат захираларининг рекорд даражага етиши ва импорт ўсиш суръатининг экспортга нисбатан секин кечаётгани ҳам сўм мустаҳкамланишига хизмат қилмоқд.