Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йилнинг январ-апрел ойлари мобайнида республика бўйича 266 478 та тирик туғилиш ҳолати ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Туғилишлар сони бўйича етакчи ҳудуд – Самарқанд вилояти бўлиб, у ерда 32 118 нафар чақалоқ дунёга келган. Самарқанддан кейинги ўринларда Фарғона вилояти (30 371 туғилиш) ва Қашқадарё вилояти (29 792 туғилиш) жойлашган.
Энг кам туғилиш ҳолатлари эса Сирдарё вилоятида қайд этилган – бу ерда 6 634 та тирик туғилиш ҳолати рўйхатга олинган. Шунингдек, Навоий вилояти (7 367 та) ва Жиззах вилояти (11 787 та) ҳам нисбатан паст кўрсаткичларга эга.
Тошкент шаҳрида 20 023 нафар чақалоқ туғилган бўлиб, бу кўрсаткич вилоятлар билан таққосланганда ўртача даражада ҳисобланади. Пойтахтдан ташқаридаги Тошкент вилоятида эса 20 698 туғилиш қайд этилган.
Мазкур маълумотлар мамлакатдаги аҳоли ўсиш динамикаси ва ҳудудлар бўйича демографик ҳолатни таҳлил қилишда муҳим аҳамият касб этади.