Ҳужжатга кўра, мазкур тақиқ 2025 йил давомида амал қилади ва шахсий ёки ижарага олинган енгил автомобил ҳайдовчиси сифатидаги фаолият, юк ва озиқ-овқат етказиб бериш хизматлари, шунингдек, пиёда курйерлик фаолияти каби бир қатор иқтисодий йўналишларга тааллуқли бўлади.
Бундан ташқари, 1 июлдан бошлаб, Санкт-Петербургдаги етказиб бериш хизматлари учун қатор янги мажбурий талаблар жорий этилиши кўзда тутилмоқда. Жумладан, барча курферлар ҳаракатини кузатиш имконини берувчи геолокация ускуналари билан таъминланиши, транспорт воситаларидаги ҳаракат тезлиги 15 km/h дан ошмаслиги белгиланмоқда.
Шунингдек, ҳар бир курйернинг либоси, сумкаси ва транспорт воситасида унинг идентификация рақами бўлиши шарт қилинади. Курйерлар ва улар фойдаланадиган воситаларнинг ташқи кўринишига қўйиладиган талаблар эса шаҳар транспорт қўмитаси томонидан белгиланади.
Мазкур қарор лойиҳаси ҳозирда «антикоррупцион экспертиза»дан ўтказилмоқда. Унинг муҳокамаси 12 июнга қадар давом этади. Агар тасдиқланса, Санкт-Петербургдаги меҳнат бозорида мигрантлар иштирокининг сезиларли даражада чекланишига олиб келиши мумкин.
SEO title:
Meta description: