Трибуналнинг раиси — БМТнинг фаластинликлар масаласидаги собиқ махсус маърузачи Ричард Фолк. Тадбир 29 майгача давом этади ва шу куни якуний декларация эълон қилинади. Трибуналда геноцид, апартеид, мажбурий кўчириш, фуқароларнинг ҳимоясизлиги, халқаро ташкилотларнинг самарасизлиги ва норозиларни таъқиб қилиш каби мавзулар муҳокама қилинмоқда.
Алоҳида эътибор «Сребреницадан Ғазогача» шиори остида ўтмишдаги ва бугунги геноцид ўртасидаги параллелларга қаратилади. Шунингдек, сиёсий реализм ва геноциднинг сиёсий-иқтисодий омиллари ҳам таҳлил этилади.
Трибуналнинг якунловчи босқичи 2025 йил октябр ойида Истанбулда бўлиб ўтади. У ерда «Виждон ҳакамлари ҳайъати» қурбонлар ва гувоҳлар кўрсатмалари асосида ўз хулосаларини тақдим этади. Барча муҳокамалар онлайн тарзда жонли эфирда намойиш этилмоқда.
Лондонда 2024 йил ноябрида ташкил этилган мазкур лойиҳа инсон ҳуқуқлари фаоллари, олимлар ва жамоатчилик вакиллари томонидан қўллаб-қувватланган. Ҳомийлар орасида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ёшлар форуми ҳам бор — у 50 мамлакатдан 66 ташкилотни бирлаштиради.
Бу трибунал БМТнинг Халқаро суди ёки Халқаро жиноят суди ўрнини босмайди. Бироқ у юридик асосланган хулосалар орқали халқаро эътиборни Ғазодаги жиноятларга қаратишни мақсад қилган.