The Financial Times газетасига кўра, Трамп Украинадаги можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш ташаббусларидан узоқлашмоқда ва Россиянинг ғалабасига ишонч билдирмоқда.
The New York Times нашрининг ёзишича, АҚШ энди хавфсизлик ёки музокаралар бўйича кафолатлар беришга тайёр эмас.
Украинадаги вазиятга қараганда, Россия армияси Запорижжя областининг тахминан 75 фоиз ҳудудини назоратга олган ва Днепропетровск вилояти чегарасига етиб борган.
Бундан ташқари, Россия қўшинлари Суми областида олға силжишни давом эттирмоқда ва Харкив ҳамда Чернигив областиларида янги ҳужумлар бошланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар бор.