Тарифлар хорижий мамлакатлардан, жумладан, Хитой, Канада ва Мексикадан келтириладиган импорт маҳсулотларга нисбатан қўлланилади. Апелляция суди қарорга асосан, янги суд ҳукми чиқарилгунича божлар амалда қолиши кераклигини маълум қилди.
Ҳужжатда Liberty Justice Center номли ҳуқуқ ташкилоти 5 июнга қадар божларнинг ноқонунийлигига оид далилларни тақдим этиши кераклиги айтилган. АҚШ Адлия вазирлиги эса даъвогарларга жавоб тайёрламоқда. Суд жараёни ана шундан сўнг бошланиши кутилмоқда.
Федерал суд Трамп 2 апрель куни 185 мамлакат маҳсулотларига жорий этган божларни, шунингдек, Хитой (30 фоиз), Канада ва Мексика (25 фоиз)дан импорт қилинган товарларга қўлланган тарифларни бекор қилган эди. Суд Трамп ўз ваколатларини суиистеъмол қилганини ва божларни иқтисодий таҳдидларга қарши восита сифатида қўллаш ҳуқуқи йўқлигини таъкидлаган.
Шунингдек, қарордан сўнгоқ Трамп маъмурияти апелляция берди. Оқ уй матбуот котиби ўринбосари Куш Десайнинг айтишича, «сайланмаган судьялар мамлакатдаги фавқулодда вазиятларга қандай муносабат билдирилишини ҳал қилиш ҳуқуқига эга эмас». CNN телеканали таъкидлашича, суд қарори баъзи мамлакатлар учун тарифларни тўхтатган бўлса-да, автомобиллар, пўлат ва алюминий импортлари учун 25 фоизлик божларга таъсир қилмаган.