Бюджет танқислигига асосий сабаб сифатида АҚШ молиялаштиришининг камайиши кўрсатилмоқда. АҚШ ҳар йили ташкилот бюджетига тўртдан бир қисм ҳисса қўшиб келади. Ҳозирда АҚШнинг БМТ олдидаги қарзи 1,5 миллиард долларни ташкил этмоқда.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш бу ойда дипломатлар билан учрашувда бир қатор ўзгаришлар муҳокама қилиниши кутилганини маълум қилган. Жумладан, айрим идораларни бирлаштириш, маблағларни қайта тақсимлаш, ишчи кучи арзонроқ шаҳарларга кўчириш ва такрорланувчи бўлимларни қисқартириш таклиф қилинган.
Молиявий муаммолар бир қатор гуманитар дастурларнинг қисқаришига сабаб бўлди. Бу эса турли мамлакатлардаги миллионлаб инсонларнинг ҳаётига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин.
Шунингдек, Хитойнинг кечиктирилган тўловлари ва бошқа донор давлатларнинг камайган ёрдами БМТдаги муаммони янада мураккаблаштирмоқда. Ҳозирча ташкилот ичида молиявий барқарорликни тиклаш учун ечим изланмоқда.