Россия тўлақонли уруш бошлаганига тўрт йил бўлса-да, Ғарб давлатлари ундан энергия маҳсулотлари харид қилишни тўхтатмаган. BBC таҳлилига кўра, Москва 2022 йилдан бери энергия экспортидан тахминан 600 миллиард евро даромад топган. Шунинг 228 миллиард евроси Ғарб давлатларидан тушган ва бу маблағларнинг асосий қисми — 209 миллиард евро — Европа Иттифоқи ҳиссасига тўғри келади.
Шу билан бирга, санкцияларга қарамай, Россия нефти ва гази Европа бозорида ҳали ҳам муҳим ўрин эгаллаб турибди. Жумладан, 2024 йилнинг дастлабки икки ойида Туркия орқали экспорт ҳажми 27 фоизга ошган.
CREA ташкилоти маълумотларига кўра, Россия нефти Хиндистон ва Туркияда қайта ишланиб, “тоза маҳсулот” сифатида Ғарб давлатларига қайта экспорт қилинмоқда. Фақат 2023 йилнинг ўзида бу орқали 6,1 миллиард евро қийматдаги нефт маҳсулотлари Европа бозорига кириб келган.
Энергетика соҳаси таҳлилчилари ЕИ давлатларини Россия энергиясидан тўлиқ воз кечишга чақирмоқда. Бундан ташқари, Россия “соя флоти” орқали санкцияларни четлаб ўтишда давом этмоқда. Мутахассислар G7 томонидан жорий қилинган нефт нархи чегараси амалда самарасиз эканини таъкидламоқда.
Мутахассислар буни зиддиятли ҳолат деб баҳоламоқда: бир томондан Ғарб Украинага ёрдам кўрсатмоқда, иккинчи томондан эса Россия бюджетига миллиардлаб маблағ тушишига йўл қўймоқда.