Калифорния технология институти муҳандислари ATMO деб номланган янги роботни яратишди. Бу робот дрон каби учиш, шу билан бирга ер транспорти каби юриш қобилиятига эга. Унинг тўртта ҳимояланган двигатели парвоз пайтида пропеллер, ерда ҳаракатланганда эса ғилдирак вазифасини бажаради.
Ушбу инновацион ёндашув роботга мураккаб юзаларда ҳам ҳаракатланиш, тўсиқлар олдида тўхтамасдан йўлини давом эттириш имконини беради. Шу билан бирга, ATMO чекка ҳудудларда тадқиқот ишларини олиб боришда ёки юк етказиб беришда катта самара кўрсатиши мумкин.
Технологиянинг яна бир афзал жиҳати — унинг режимлар орасидаги ўзгариш пайтида тўхтаб қолиш талаб этилмаслигидир. Бу ATMO’ни фақат логистика соҳасида эмас, балки келажакдаги космик экспедицияларда ҳам қўллаш имконини яратади.
Олимлар ҳозирда роботнинг энергия истеъмолини қисқартириш ва уни турли экстремал шарт-шароитларда синовдан ўтказиш устида иш олиб бормоқда. Унинг келгусида мустақил кутьер робот сифатида ёки Марсдаги экспедициялар учун восита сифатида хизмат қилиши кутилаяпти.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Tesla асосчиси Илон Маск ҳам Optimus деб номланган янги роботининг видеосини тақдим этган эди.