Меморандум 28 май куни, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Бош вазири Жоржа Мелони иштирокида ўтган олий даражадаги музокаралар доирасида имзоланди. Ушбу ҳамкорлик атом энергетикаси соҳасидаги узоқ муддатли режаларга йўл очиши кутилмоқда.
«Ansaldo Energia S.p.A.»компанияси Европада етакчи ҳисобланади. У газ ва буғ турбиналари, генераторлар ишлаб чиқариш ва уларни техник қўллаб-қувватлаш бўйича ихтисослашган. Шу билан бирга, компания атом энергетикаси бўйича ҳам шўъба корхоналар орқали фаолият юритади.
Агентлик ахборотига кўра, ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон мутахассисларининг малакасини ошириш, илғор технологиялардан фойдаланиш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш режалаштирилган. Бу нафақат иқтисодий, балки стратегик аҳамиятга эга қадам сифатида баҳоланмоқда.
Мазкур келишув икки давлат ўртасидаги технико-иқтисодий алоқаларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда. Шу орқали Ўзбекистонда барқарор энергетика салоҳиятини ривожлантиришга туртки берилиши мумкин.