Ўзбекистонда таълим соҳасидаги тадбиркорлар сони 9,4 фоизга ошди

30.05.2025 16:45 | 2 дақиқада ўқилади.

2025 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда таълим соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони 6 380 тани ташкил этди. Бу йил бошига нисбатан 550 тага кўп бўлиб, ўсиш суръати 109,4 фоизни ташкил этмоқда.

Maktab

Мазкур кўрсаткич Миллий статистика қўмитаси томонидан эълон қилинди. Унга кўра, таълим соҳаси тадбиркорлиги йил бошидан бери барқарор ўсишга эришган ва мамлакат иқтисодиётидаги ижобий динамикани кўрсатмоқда.

Ҳудудлар кесимида энг кўп тадбиркорлик субъектлари Тошкент шаҳрида қайд этилган — 2 103 та. Фарғона (560 та), Тошкент вилояти (529 та) ва Самарқанд вилояти (528 та) ҳам юқори кўрсаткичларга эга.

Хоразм вилоятида 414 та, Наманганда 359 та, Сурхондарёда 353 та ва Андижонда 296 та таълимга ихтисослашган тадбиркор фаолият олиб бормоқда. Қашқадарёда 258 та, Қорақалпоғистон Республикасида 237 та, Бухорода 231 та ва Навоийда 216 та шундай субъектлар мавжуд. Жиззах вилоятида 173 та ва Сирдарёда эса 123 тага тенг.

Бу кўрсаткичлар мамлакатда таълим соҳаси орқали хусусий сектор фаоллигининг ўсиб бораётганини кўрсатади. Мутасаддилар таълимдаги хусусий ташаббусларни қўллаб-қувватлашни давом эттиришини маълум қилган.