Тагизаде таъкидлашича, Ханти-Мансий округи жойлашган ҳудудлар бир пайтлар Сибир хонлигига қарашли бўлган. Мазкур хонликнинг охирги ҳукмдори Шайбонийлар сулоласидан бўлган Кучумхон эди. Шунинг учун ҳам, депутат фикрига кўра, бу ерларга келаётган ўзбеклар меҳнат мигранти эмас, балки ўз тарихий меросига қайтаётган халқ сифатида баҳоланиши лозим.
Парламент раиси бу мавзуни ёпишга уриниб, давомли муҳокамаларни чеклашга ҳаракат қилган. Аммо депутатнинг тарихий асосларга таянган баёноти Россия сиёсий доираларида ўзбекларнинг Сибир билан боғлиқлиги тан олинаётганидан далолат беради.
Мутахассислар бу баёнотнинг ҳуқуқий ва ижтимоий оқибатлари бўлиши мумкинлигини ҳам қайд этмоқда. Айрим таҳлилчилар бу фикрларни меҳнат миграцияси муҳокамаларида янги босқич сифатида баҳоламоқда.