Трансчегаравий тўловларда Octobank билан янги давр бошланмоқда

30.05.2025 18:00 | 4 дақиқада ўқилади.

Octobank бошқарувчи директори Владимир Василев бозорнинг асосий тенденциялари билан ўртоқлашди.

1280Х788 vaqt.uz octobank 3 (1)

Тошкент шаҳрида 28-29 май кунлари бўлиб ўтган Digital Uzbekistan 2025 V халқаро PLUS форуми доирасида Octobank компанияси трансчегаравий пул ўтказмалари ва электрон тижорат соҳасидаги сўнгги тенденциялар ҳамда ривожланиш истиқболлари ҳақида ўз фикрларини тақдим этди.

Octobank бошқарувчи директори Владимир Васильевнинг таъкидлашича, 2024 йилда Ўзбекистонга анъанавий пул ўтказиш тизимлари орқали йўлланган маблағлар ҳажми 2023 йилга нисбатан ошиб, 8,16 миллиард долларга етди. Айниқса, шахсдан шахсга (P2P) ўтказмалар 50 фоиздан ортиқ ўсишни қайд этди. Шу билан бирга, мамлакатнинг электрон тижорат бозори ҳам барча йўналишларда изчил ўсишни намоён этмоқда.

Форумда Васильев, шунингдек, Octobank жамоаси ҳозирда Alipay ва WeChat Pay платформалари орқали тўловларни амалга ошириш имконини берувчи янги хизмат устида фаол иш олиб бораётганини маълум қилди.

Молия бозоридаги асосий тенденциялар:

  • 2028 йилга келиб глобал электрон тижорат бозори ҳажми 5,06 триллион доллардан ошиши кутилмоқда;
  • Халқаро пул ўтказмалари бозори ҳам шиддат билан ўсмоқда;
  • Маҳаллийлаштирилган хизматлар, QR-кодли ечимлар, электрон тижорат ва финтех интеграцияси, ҳамда тартибга солишни кучайтириш каби йўналишлар оммалашмоқда.

Octobank стенди форумнинг кўргазма майдонида ташриф буюрувчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Банк мутахассислари томонидан бозорга таклиф этилаётган интернет-эквайринг соҳасидаги илғор ечимлар тақдим этилди. Шунингдек, форум доирасида мавжуд ва потенциал ҳамкорлар билан келгусидаги рақамли ечимлар юзасидан музокаралар ҳам олиб борилди.

1280Х788 vaqt.uz octobank 2 (1)

Digital Uzbekistan халқаро форуми ҳар йили Марказий Осиёнинг етакчи мулоқот платформаси сифатида банклар, финтех компаниялари, электрон тижорат хизматлари ва регуляторлар ўртасида рақамли молия технологиялари бўйича долзарб мавзуларни муҳокама қилиш имконини яратиб беради.

Реклама