Аҳолига қайтарилган кэшбек 400 миллиард сўмдан ошди

31.05.2025 17:30 | 3 дақиқада ўқилади.

2025 йилнинг январ-апрел ойларида аҳолига 412,6 млрд сўмлик кэшбек тўлаб берилди. Фойдаланувчилар мобил иловалар орқали қарийб 473 млн чекни рўйхатдан ўтказган.

Луыриул

Давлат солиқ қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида аҳолига харидлар учун жами 412,6 млрд сўм миқдорида кэшбек қайтарилган. Фақатгина апрел ойида 105,6 млрд сўмлик кешбек тўлови амалга оширилган.

Январ ойидан апрелгача 5,4 млн фойдаланувчи Солиқ мобил иловаси орқали 472,6 млнта чекни рўйхатдан ўтказган. Ушбу чекларнинг 112,2 млни айнан апрел ойига тўғри келган.

Апрел ойида энг кўп кэшбек Тошкент шаҳрида қайд этилган — 42,2 млрд сўм. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти — 11 миллиард сўм, Самарқанд вилояти — 7,9 млрд сўм, Фарғона вилояти — 7,2 млрд сўм ва Андижон вилояти — 5,1 млрд сўм билан ўрин олган.

Йил бошидан буён эса Тошкент шаҳрида тўланган кэшбек миқдори 170,5 миллиард сўмга етган. Тошкент вилоятида 41,2 млрд, Самарқанд вилоятида 33,8 млрд, Фарғона вилоятида 26,95 миллиард ва Андижон вилоятида 19,5 млрд сўм миқдорида кэшбек қайтарилган.

Қўмита ушбу дастур фуқароларни чек талаб қилишга ва ноқонуний савдонинг олдини олишга ундашини таъкидламоқда.