Истанбулда ўтказилган Ислом иқтисодиёти бўйича иккинчи жаҳон саммитида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мусулмон мамлакатларини савдо, сармоя ва молиявий ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди.
Унинг таъкидлашича, мусулмонлар дунё аҳолисининг 25 фоизини ташкил қилса-да, исломий молия сектори ҳали ўз салоҳиятининг кичик қисмигина ишга солинмоқда. Шу боис, Эрдўғон ислом дунёси иқтисодий имкониятларини тўлиқ ишга солиши лозимлигини қайд этди.
Президент фикрича, глобал иқтисодиёт ҳозирги кунда тенгсизлик ва ишлаб чиқаришсиз ўсишга асосланган. Бу эса барқарор ечим эмас. Ислом иқтисодиёти эса адолат ва бирдамликка асосланган альтернатив йўл сифатида кўрилади.
Эрдўғон Туркияда ислом банклари молиявий бозордаги улуши 8,1 фоиз даражасида қолиб кетганини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат исломий молия тизимини ривожлантириш учун жиддий чоралар кўрмоқда.
Саммит доирасида ислом молияси, FinTech технологиялари, ҳалол иқтисод стандарти ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Бу саммит мусулмон мамлакатлари ўртасида иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш йўлидаги навбатдаги қадам сифатида баҳоланмоқда.