Келишув 28–29 май кунлари Тошкентда ўтган PLUS форуми доирасида имзоланди. Octobank номидан ҳужжатни Чакана савдо блоги раҳбари Рустам Рафиков, BS/2 номидан эса компания бош директори Идракас Дадашов имзолади. Ҳамкорлик уч йил давомида амалга оширилади.
Янги банкоматлар: кўпроқ функция, кўпроқ қулайлик
Ҳамкорлик доирасида Octobank банкоматлари тўлиқ янгиланади. Уларда фақат пул тарқатиш эмас, пул қабул қилиш функцияси ҳам бўлади. Мижозлар банкомат орқали:
- ҳисоб рақамларини тўлдиради,
- турли хизматларга тўлов қилади,
- валюта айирбошлайди.
Бу мижозларга банк офисига бормасдан туриб кўплаб операцияларни мустақил амалга ошириш имконини беради.
Янги банкоматлар масофадан бошқариш ва нақд пулни автоматик тақсимлаш функциялари билан жиҳозланади. Бу орқали:
- Қурилмалардаги пул миқдори назорат қилинади,
- Қайси банкоматда пул етишмаётгани маълум бўлади,
- Техник хизмат кўрсатиш самаралилашади.
Бу тизим хизмат кўрсатишни барқарор ва узлуксиз қилиб, банк учун ҳам, мижоз учун ҳам қулайлик яратади. Янги банкоматларда электрон қулфлар ва бир марталик пароллар орқали кириш имконияти жорий этилади. Бу қурилмаларни ноқонуний ишлатишдан ҳимоя қилади. Шунингдек, BS/2 компанияси томонидан киберхавфсизликка оид ечимлар ҳам татбиқ этилади.
Реклама