Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида энг йирик улуш Хитой ва Россияга тўғри келди.
Хитой билан ташқи савдо ҳажми 4,2 млрд долларни ташкил этди. Россия эса 3,7 млрд долларлик кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринда Қозоғистон (1,4 млрд доллар) қайд этилди.
Тўртинчи ўринда Туркия (834 миллион доллар), бешинчи ўринда esa Корея Республикаси (584,1 миллион доллар) жойлашган. Афғонистон билан савдо айланмаси 504,5 миллион долларни ташкил этди. Франция (472,8 млн), Германия (423,8 млн) ва Ҳиндистон (383 млн) ҳам асосий ҳамкорлар қаторида қайд этилган.
Бу маълумотлар Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал савдо муносабатларида барқарор ва диверсификациялашган сиёсат юритаётганини кўрсатади.
Мутасаддилар фикрича, юқори савдо ҳажмлари хорижий сармояларни жалб қилиш ва икки томонлама иқтисодий алоқаларни кучайтириш имкониятини кенгайтиради.