Ўзбекистон ва Япония визаларни енгиллаштиришни муҳокама қилмоқда

31.05.2025 20:45 | 2 дақиқада ўқилади.

Токио шаҳрида ўтказилган учрашувда визавий режимни либераллаштириш, меҳнат миграцияси ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш ва масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Japon

2025 йил 28 май куни Японияга амалга оширилган ишчи ташриф доирасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олимжон Абдуллаев Япония Ташқи ишлар вазирининг парламент ишлари бўйича ўринбосари Ҳишаси Мацуомото билан учрашди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот ва ахборот хизмати.

Суҳбат чоғида томонлар визавий режимни енгиллаштириш, ҳуманитар ва ишбилармон доиралар ўртасида алмашинувни фаоллаштириш, хавфсизликка оид тавсияларни қайта кўриб чиқиш ҳамда меҳнат миграцияси ва туризм соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Япония вакилининг таъкидлашича, икки томонлама алоқалар ижобий суръат билан ривожланмоқда. Япония Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкор сифатида кўради ва ҳамкорликни барча йўналишларда кучайтириш ниятида.

Учрашув якунларига кўра, икки мамлакат ташқи ишлар идоралари ўртасида мунтазам ва мазмунли мулоқотни давом эттиришга тайёрлик тасдиқланди. Бу икки мамлакат муносабатларидаги очиқ мулоқот ва конструктив ҳамкорликнинг давомийлигини кўрсатади.