Шмидтнинг айтишича, ҳарбийлар чегара ҳудудида траншеялар қазимоқда, бетон окоплар қурмоқда, қарши танк тўсиқлари ўрнатиш ва мина майдонларини тайёрлаш ишларини амалга оширмоқда. Шунингдек, ҳарбий техника учун омборлар, разведка ва огоҳлантириш тизимлари, кимёвий ҳимоя воситалари ва тиббий инфратузилма қурилиши режалаштирилган.
Шмидт айтишича, қурилиш ишлари учун зарур бўлган ерлар хусусий мулк ҳисобланади, шу сабабли ҳукумат маҳаллий аҳолини ўз мулк ҳуқуқидан маҳрум қилмоқда. Бу эса, аҳолининг норозилигига сабаб бўлмоқда.
Калининград области Литва, Полша ва Болтиқ денгизи ҳудудлари билан ўралган Россия Федерациясининг ярим эксклави ҳисобланади. Россиянинг асосий ҳудуди ва бошқа субъектлари билан қуруқликдаги чегараси йўқ. Калининград области Россиянинг асосий ҳудудидан бошқа давлатлар ҳудуди билан ажратилган, аммо Болтиқ денгизига чиқиш имкониятига эга. Тарихий номи Кёнисберг.