Месяц: Май 2025

Raqamli markirofka

Рақамли маркировкалаш тизими янада самарали бўлади

Ўзбекистонда мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини такомиллаштириш бўйича янги чоралар белгиланди. Президент қарори билан тасдиқланган ҳужжат маҳсулот айланмасида шаффофликни таъминлаш ва контрафактга қарши курашишни мақсад қилган.

Батафсил

Zargarlik

Якка тадбиркорларга тилла савдосига рухсат, имтиёзлар кенгаймоқда

Эндиликда заргарлар ҳам якка тадбиркор сифатида расман тилла буюмлари савдоси билан шуғулланиши мумкин бўлади. Президент ташаббуси билан соҳани «соя»дан чиқариш, ички бозорни ҳимоя қилиш ва миллий брендлар яратишга қаратилган кенг…

Батафсил

Mebelchilik

8 та туманда янги мебелчилик марказлари ташкил этилади

Мебел саноатида ривожга интилган ёш тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратилаяпти. Президент топшириғи билан 8 та туманда замонавий мебелчилик марказлари фаолият бошлайди.

Батафсил

Mall of

«Mall of Uzbekistan» савдо марказлари ишга туширилади

Ўзбекистонда миллий маҳсулотларни кенг тарғиб қилиш ва аҳолига ягона савдо масканида тақдим этиш мақсадида «Mall of Uzbekistan» деб номланган йирик савдо марказлари ташкил этилади.

Батафсил

Yevrosiyo

ЕТБ Ўзбекистон учун иқтисодий таҳлилнинг янги моделини яратди

Евроосиё тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиётини прогнозлаш ва таҳлил қилиш учун халқаро стандартларга мос илк макроиқтисодий моделини ишлаб чиқди. Бу иқтисодий ислоҳотларни баҳолаш, хавф-хатарларни олдиндан кўриш ва турли сценарийлар асосида қарор…

Батафсил

Yomg'ir

Ҳафта давомида салқин ва ёмғирли об-ҳаво кузатилади

Яни бошланган ҳафтада Ўзбекистонга салқин ва нам ҳаво оқими кириб келиши давом этади. Айрим ҳудудларда ёмғир, чақмоқ ва шамол кутилмоқда. Ҳарорат +32 даражадан ошмайди, шамол 13–18 м/с тезликда бўлиши мумкин.

Батафсил

Migrantlar

Россияда мигрантларга бир нечта телефон рақамларини ишлатиш тақиқланиши мумкин

Россия хавфсизлигини ошириш мақсадида хорижликлар учун янги чекловлар кўзда тутилмоқда. Янги қонун лойиҳасига кўра, мигрантларга бир донадан ортиқ абонент рақамига эгалик қилиш тақиқланиши мумкин.

Батафсил

Tramp

Украинага ҳужумлар кескинлашганидан сўнг, Трамп Путинни «жинни» деб атади

АҚШ Президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путинни «жинни» деб атади ва Украинага уюштирилган энг йирик ҳаво ҳужумидан кейин Москвага қарши кескин чоралар кўришга чақирди.

Батафсил

Iroq

Ироқда сув захиралари сўнгги 80 йилда энг паст даражага тушди

Ироқда сув тақчиллиги тобора кучайиб бормоқда. Ҳукумат маълумотларига кўра, мамлакатда сув заҳиралари кескин камайиб, ўтган асрнинг ўрталаридан буён бундай оғир аҳвол кузатилмаган.

Батафсил

Qqs

Солиқчиларнинг сохта рейтинглари орқали 82 млрд сўм ҚҚС ноқонуний қайтарилган

Солиқ идораси ходимларининг айримлари «Барқарорлик рейтинги» дастурини сохталаштириб, катта миқдорда ҚҚСни ноқонуний қайтаришга ёрдам бергани аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати ўтказган тадбирлар натижасида жиноий схема фош этилди ва жиноят иши қўзғатилди.

Батафсил